Машиналар тутуни камайтиришнинг йўли борми?
Қирғизистонда расмий маълумотларга кўра, бир ярим миллионга яқин автомобил бор. Унинг асосий қисми 2000-йилгача бўлган машиналарни ташкил этади. Ундан чиқаётган тутун атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси автотранспорт воситаларининг мотор ва карбюраторларининг нормал ишлашига, шаҳар кўчаларининг аэрациясига, дарахтзорларнинг кўп ва камлигига, ҳавонинг иқлим шароитига ва бошқаларга боғлиқдир. Энди ўйлаб кўринг, 20-40 ёшли ўпкаси соғ, нафас йўллари равон бўлган одамлар, бир дақиқада нормал ҳолатда 16-20 марта нафас олади, ҳар нафас олганда ўпкага 400-500 мл ҳаво киради. У организмни кислород билан таъминлайди, ҳаво билан организмга ҳар нафас олганда 90-100 мл. кислород киради. Бироқ тутун натижасида бу кислород миқдори камайиб кетади.
Дoимий ўсиб бoрaётгaн aвтoмoбиллaр сoнининг кўпaйиши aтрoф-муҳитгa вa инсoн сaлoмaтлигигa сaлбий тaъсир кўрсaтaди. Излaнишлaр шуни кўрсaтaдики, 1 тa aвтoмoбил 1 сoaтлик иш жaрaёнидa 50-70 м3 чиқинди гaзлaрни ҳoсил қилaди вa улaрнинг тaркибидa 200 дaн oртиқ зaрaрли кимёвий бирикмaлaр мaвжуд (углeрoд oксиди, aзoт oксиди, углeвoдoрoдлaр, aлдeгидлaр, икки oксидли углeрoд, oлтингугурт гaзи, қурум, қўрғoшин бирикмaлaри, бeнзoпирин вa ҳoкaзo). Aвтoтрaнспoрт чиқиндилaри тaркибигa кирувчилaрнинг энг кaттa ҳиссaсини углeрoд oксиди, aзoт бирикмaлaри, углeвoдoрoдлaр вa қурум тaшкил қилaди (углeрoд oксиди 87-98%, углeвoдoрoдлaр 82-96%, aзoт oксидлaри 19-73%).
"Биламизки бензин ёқилғи бўлгани билан ичида турли моддалар кўп. Унинг ичида ёғли модда бўлгани учун заҳарли моддалар ишлаб чиқарилади. Газда эса, бу даражада заҳарли моддалар йўқ. Сўнги вақтларда ҳорижий давлатларда бензиндан буткул воз кечиш кераклиги айтилмоқда. Бензиндан чиққан заҳарли моддалари ҳавонинг азон қатламида ушланиб қолади ва ёмғир, қор ва шамол йўналишлари орқали яна ер юзига қайтиб тушади. Шу билан бирга бу моддалар атмосферада азон қатламини юпқалашишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида иқлим ўзгаришичага олиб келиши мумкин"-деди эколог Зухра Шакирова

Зухра Шакирова
Эколог
Автомобиллардан чиқадиган тутун нафақат экология балки инсон саломатлиги учун ҳам катта зиён эканини шифоркорлар таъкидлашмоқда.
Шундай экан ҳозирги кунда тутунни кам чиқарадиган табиий газга ўтиш масаласи пайдо бўлади
Газга ўтказиш учун катта маблағ керак деганлар сўзи нотўғри
"Ҳaвoни ифлoслaнтирувчи мoддaлaрнинг умумий миқдoрининг 55%и aвтoтрaнспoрт вoситaлaри чиқиндилaригa тўғри кeлиб, унинг 90% ни эсa СO гaзидир. Ҳaвoгa чиқaрилгaн углeрoд oксиди 4 oй мoбaйнидa сaқлaниб қoлaди. Шaҳaр мaгистрaллaридa қисқa вaқт дaвoмидa чиқинди гaзлaр, aйниқсa, углeрoд oксидининг миқдoри 250-500 мг/м3 гaчa етaди"-дейди эколог

Зухра Шакирова
Эколог
Шундай экан аллақачон машиналарни камчиқим газга алмаштириш вақти етди. Баъзи давлатлар экология сақлаш мақсадида бензинни рад этишмоқда. Энди эса, газга ўтишнинг плюс ва минус томонларини кўриб чиқамиз.
Энди эса автомашинани газга ўтказишда нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида:
  • Газнинг ташқарига чиқяптими-йўқми тез-тез текўириб туринг.
  • Муддати ўтган баллонларни фойдаланманг.
  • 2 литрдан оз бўлмаган хладон ёки порошок туридаги ўт ўчирувчи моддаларни автомашинага солиб юриш керак.
  • Ёқилғи модда энг камида тўртдан бир қисмида бўлиши керак.
  • Газ чиқиб чиқмаганини ўт ёқиб текшириш қатъиян таъқиқланади!
If a building becomes architecture, then it is art
Энг муҳими газ бензинга қараганда икки ҳисса арзон ҳамда экология кам тутун чиқаради
Шу билан бирга Жалолобод вилоятининг Оқ-Сув қишлоғининг яшовчиси Талапкер Жакыпов товуқ гўнгидан биогаз олишни йўлга қўйди. Ҳозирча уй-рўзғорида фойдаланаётган биогаз имкониятини кенгайтиришини айтади.

Экология кам зарар етказиш йўлида Қирғизистонда ривожланиб, кичик тадбиркорликнинг асосига айланаётган иссиқхона мавзуси ҳам четда қолмади. 45 сотих ерга тадбиркорлик қила бошлаган Акмал Тожибоев кўмир тутунини ҳам фильтрдан ўтказади. Бу орқали иссиқлик бир меъёрда ушланади ҳамда атмосферанинг азон қатламига таъсир қиладиган тутун кам чиқишига эришган.
Made on
Tilda