ҚИШ БЎЛМАЙДИ...ми!?
2011 йилда жамоат арбоби, ўзини "Халқ академияси" деб номлаган ташкилот раҳбари Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) "Қиш бўлмайди!" деган баёнот билан чиқди. Ўшанда бу ибора бутун интернетни кезиб чиқди. Айнан ўша йил қиш анча қаттиқ келди, ҳолбуки, охирги вақтларда қиш илиқ кечишини кузатмоқдамиз. Башоратчи ҳақ бўлганмиди!? Интимак Media Group глобал исиш жараёнида Ўш шаҳридаги иқлимий ўзгаришлар ҳақида материал тайёрлади.
20 йил давомида Қирғизистонда ўртача ҳарорат 1,4°C га кўтарилди. Ўш шаҳри бўйича иқлим ўзгаришларига оид аниқ изланишлар ҳозирча ўтказилмаган. Бироқ, яқинда Қирғизгидромет минтақавий бошқармасида Боткен вилояти иқлимий шароитларининг математик-статистик таҳлили амалга оширилди. Ушбу тадқиқот муаллифи – ЮУГМО ва МОС гидрометеорология бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳасановнинг сўзларига кўра, жанубий минтақада (Ўш, Жалолобод, Боткен) иқлимий шароитлар унчалик фарқ қилмайди. Шу сабабли, мазкур таҳлил кўрсаткичларига таянамиз.
Иқлим – географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, муайян жой учун характерли бўлган кўпйиллик статистик об-ҳаво режими. Иқлим деганда, статистикаси иқлимни аниқлаш учун ишлатиладиган об-ҳавонинг узоқ вақт давомидаги ўртача қийматларини тушуниш керак.

Об-ҳаво эса, иқлимдан фарқли ўлароқ, танланган вақт оралиғидаги метеорологик шароитларнинг ҳолатидир. Об-ҳавонинг иқлим меъёридан четга чиқиши иқлим ўзгариши деб қабул қилинмаслиги лозим. Ўзгаришларни аниқлаш учун ўнлаб йилларга тенг узоқ муддат давомида атмосфера характеристикаларидаги сезиларли ўзгаришлар кечиши талаб этилади.


Шу тариқа, иқлимни об-ҳавонинг умумлаштирилгани деб қабул қилиш мумкин. Бу муайян минтақа иқлимининг тавсифи ўртача шароитлар, мавсумий циклни ўз ичига олиши кераклигини назарда тутади.

Шундай қилиб, Ўшда, мамлакат жанубидаги бошқа шаҳарларда бўлгани каби, 1961 йилдан буён йиллик ҳарорат ўсиши 0,015°Cни ташкил этади. Шу билан бирга, ёғинлар ёғишининг йиллик ўсиши 0,45 мм.га тенг.
Иқлим ўзгаришлари тўрт фасл анъанавий концепциясига аста-секин ўзгартишлар киритмоқда. Олимлар аниқлашларича, сайёра қизигани сайин, тропиклар ҳар ўн йилда 0,1–0,2 градус кенгликка кенгайишмоқда. Демак, аввалда тўрт фасл кузатилган ерларни ҳам экваториал "икки фасллилик" забт этмоқда. Шу билан бирга, ҳатто тўрт фаслли минтақаларда ҳам об-ҳаво ва ўртача ҳарорат ўзгармоқда. Бу совуқ қишдан илиқ баҳор кунларига барвақт ўтишда, қишнинг ўзи қисқароқ ва юмшоқроқ кечишида кузатилиши мумкин.

Бироқ, олимлар тез орада бизда фақат иккита фасл қолиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, дейишмоқда. Тўрттала фасл сақланиб қолади, фақат муддати ва давомийлиги турлича бўлади. Ёз давомийроқ ва иссиқроқ бўлади, қиш эса, аксинча, қисқара боради. Бироқ "оралиқ" фасллар – баҳор ва куз йўқолиб қолмайди.


Бахтияр Хасанов, ЮУГМО ва МОС гидрометеорология бўлими бошлиғи
Қирғизистоннинг бошқа минтақаларида бўлгани каби, Ўш шаҳрида ҳам шундай тенденция кузатилмоқда. "Умумий трендда ҳароратнинг йилига 0,5–0,7 даражага кўтарилиши мавжуд. Бу кичик кўрсаткичлар. Мен фасл ичидаги – ойлар бўйича трендни икки мавсумда ҳарорат қанчалик ўзгарганлигини билиш мақсадида кузатдим. Авваллари (90- йилларга қадар) май-июнда катта ёғинлар бўлмаган. Эсимда, болалигимда май ойда биз Ак-Буурада чўмилардик, ҳозир эса чўмилиб бўлмайди. Ва, аксинча, олдин 7 ноябрда битта футболкада сайр қилган бўлсак, энди 10–15 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади. Январда кунлар исиб кетади, ҳаммаёқда чанг. Яъни, фасллар сурилиши кузатиляпти.

Ҳар йили ёғинлар 0,4–0,5 мм.га кўпаймоқда. Фасл ичида эса, улар турли ойларда 10%дан 30%гача кўпайиши мумкин. Шунингдек, ёғинлар интенсивлиги ҳам ортди. Асос давр (1961–1990 йиллар)да ёғинлар бир текисда бўлган, ҳозир эса, 10 дақиқада бир ойлик меъёрдаги ёғин ёғиши мумкин. Тахминимизга кўра, ҳарорат кўтарилгани сабабли сув буғи тезроқ буғланиб, қуйи ярусдаги ёмғир булутлари ҳосил бўлади. Ёғинлар интенсивлиги катта бўлганда ер намга тўйинишга улгурмайди ва сел юзага келади",– дейди Бахтиёр Ҳасанов.
Селлар, сув босиши ва ҳакозо. Иқлим ўзгариши турли фавқулодда вазиятларга сабаб бўлади. ФВВ маълумотларига кўра: республика бўйлаб аллақачон 5000 та фаол кўчки, 3 мингдан зиёд сел дарёлари, 30 мингдан ортиқ қор кўчиши ўчоқлари, 330 та қирғоқни бузиш хавфи бўлган кўллар қайд этилган.

Турли кўринишдаги фавқулодда вазиятлардан кўрилган йиллик бевосита зарар тахминан 30–35 млн АҚШ долларини ташкил қилади, ваҳоланки, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишга давлат бюджетидан ҳар йили тахминан 6 млн доллар ажратилади.

Ўзининг географик жойлашуви туфайли, Ўш шаҳрига табиий офатлар (зилзиладан ташқари) таҳдид солмайди. Ҳар йили жала қуйиши оқибатида жанубий пойтахтда кўчалар, турар жойлар ва бошқа биноларни сув босади. Бу йил кўрилган зарар 40 минг сом атрофида бўлди.
Бунда сув босишлари айнан май ойида рўй бериши факти муҳим, яъни, Бахтиёр Ҳасановнинг фасличи иқлим ўзгаришлари ҳақидаги тадқиқотлариинг хулосалари тасдиқланмоқда.

Ўш шаҳри, 2017 йил май


город Ош, май 2017 года
Музлар эриши
Прогнозларга кўра, 2025 йилга бориб Қирғизистондаги музликларнинг умумий майдони, ўртача, 30–40%га қисқаради, 2100 йилга бориб эса, Қирғизистон музликлари мутлақо харитадан ўчиб кетиши мумкин.
Прогнозларга кўра, 2025 йилга бориб Қирғизистондаги музликларнинг умумий майдони, ўртача, 30–40%га қисқаради, 2100 йилга бориб эса, Қирғизистон музликлари мутлақо харитадан ўчиб кетиши мумкин. Қирғизистон Республикаси – Марказий Осиёдаги сув ресурслари тўлиқ ўз ҳудудида шаклланувчи ягона мамлакат, унинг гидрологик хусусияти ва афзаллиги ҳам шунда. Республика умумий майдонининг 4,1%ини музликлар ва қорли минтақалар эгаллаган. 60- йилларга тааллуқли маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикасида ўша пайтда 8208 та музлик мавжуд бўлган, уларнинг умумий музлаган майдони 8076,9 кв. км.ни ташкил қилган. Ҳозирда музликларнинг фаол эриши кузатилмоқда, бинобарин, эксперт баҳоларига кўра, бу кўрсаткич 20%га қирсқарган.


Музликларнинг эриши Ўш шаҳрига қандай хавф туғдиради?
Нехватка воды
Город Ош питьевую и поливную воду получает из реки Ак-Буура. Истоки она берет с горных ледников. В данное время река удовлетворяет потребность города с полумиллионным населением.
Если прогнозы подтвердятся, то в следующее столетие обеспечение питьевой водой может стать большой проблемой и для южной столицы.
Озиқ-овқат хавфсизлиги

Иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалигига ҳам таҳдид солмоқда. Қурғоқчилик ҳосилдорликка таъсир кўрсатади, демак, Ўш шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи кўтарилади ёки танқислик пайдо бўлади.
Иссиқхона эффекти
Исиқхона эффекти бугун пайдо бўлгани йўқ. Ерни атмосфера ўраганидан бери бу жараён мавжуд. Иссиқхона эффектисиз ер устидаги қатламларнинг ўртача ҳарорати ҳозирдагидан ўттиз даража пастроқ бўлар эди. Лекин кейинги 150 йилда атмосферадаги иссиқхона газлари миқдори сезиларли даражада ўсди. Бу, биринчи навбатда, инсон фаолияти билан боғлиқ. Бугунги кунда атмосферада фақат метан ва углекислота эмас, балки хлор, фтор, углеводородлар ва фреонлар ҳам мавжуд. Шу сабабли, 21- асрдаги глобал исишнинг асосий сабаби атмосферада иссиқхона газларининг кескин кўпайишидир.

Ўш шаҳрида атмосферага ташламалар ҳозирча меъёр доирасида. Саноат корхоналари жуда кам, ИЭМ кўмирдан мазут ва газга ўтди, қозонхоналар ҳам электр энергиясига ўтказилмоқда. Лекин бу ерда машиналар оқими жуда катта – жанубий пойтахт кўчаларида ҳар куни 120 мингта автомобиль кезади.
Шаҳар бамисоли юзаси зирҳ билан қопланган баҳайбат иситгичга ўхшайди. Асфальт йўллар, ғиштин иморатлар ва бетондан барпо этилган кўплаб иншоотлар шаҳарни тескари совуткичга айлантиради. Шаҳар атрофида иссиқлик оролчаси юзага келади, у мини иссиқхона эффектини юзага келтиради. Натижада шаҳарда, атрофидаги қишлоқ жойларига қараганда, ҳарорат бир неча даражага юқори бўлиши мумкин.


Янги тадқиқот кўрсатишича, яшил экинлар сони бу "иссиқлик оролчалари" қанчалик исишига таъсир кўрсатади. Гап шундаки, дарахтлар ва бошқа ўсимликлар эвапотранспирация жараёнини амалга оширади: содда қилиб айтганда, уларнинг барглари сувни буғлайди.

Эвапотранспирация терлашга ўхшаб кетади, юзага келган сув буғи – исишга қарши курашиш учун керакли нарсанинг айнан ўзидир.


NASA олимлари Америка шаҳарларини ўргандилар. Аниқланишича, ўтиб бўлмас юзаларнинг критик миқдори – 35%. Ушбу кўрсаткичдаёқ (қолган 65% - кўкаламзорлар) шаҳардаги ҳарорат шаҳар ташқарисидагидан 1,3˚Cга юқорироқдир. Албатта, ҳудуд қанчалик яшиликка бой бўлса, шунчалик салқин бўлиши аниқланди.
Жаанбай Турсункулов, Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хўжалиги бош агрономи
"Кейинги уч йил ичида биз шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича катта ишларни амалга оширдик. 2014 йилдан бошлаб қарийб 10 та боғ ҳудудини таъмирладик ва янгиладик. Ўтган йилда 100 мингта, бу йил – 40 мингта игнабаргли ва йирик баргли дарахтлар экдик. Шу билан бирга ҳар йили 30–40 та қуриган дарахтни кесиб ташлаймиз.



Бироқ ҳозирда Ўшда хусусий компаниялар кўп қаватли уйларни қуришда экологик меъёрларни ҳисобга олмайди. Масалан, шаҳар ҳудудида бир кишига 21 кв.м яшил ҳудуд тўғри келиши лозим. Демак, 300 нафар аҳоли истиқомат қилувчи кўп қаватли уй атрофида камида 30–40 та дарахт экилиши керак, қурувчилардан бирортаси бу меъёрга риоя этмайди.

Инсонлар яшил экинлар сув ва ҳаводек зарурлигини тушунишлари лозим. Айниқса ҳозирда, иқлим ўзгаришлари оқибатлари сезила бошлаганида, бу муҳим. Дарахтлар ҳавони тозалайди, атмосферани салқинлатади, шовқинни, зарарли газлар ва чангни ютади, микробларни ўлдиради, шамолдан сақлайди ва инсон асаб тизимини тинчлантиради".

Глобал исиш жараёнида шаҳардаги микроиқлимни яратиш учун кўкаламзорлар қанчалик муҳим ва керакли? Буни кўрсатиб бериш учун биз эксперимент ўтказдик.
Эксперимент кўрсатишича, шаҳар муҳитида фақат дарахтлар эмас, балки сув ҳам муҳим. Бу борада жанубий пойтахт аҳолисининг омади чопган – шаҳар ўртасидан Ак-Бураа дарёси оқиб ўтади, Ўш каналлар ва ариқлар тармоғи билан қамраб олинган, йилнинг илиқ даврида 5 та фаввора ишлаб туради. Уларнинг бари ҳавони салқинлатиб, намлаб туради.



Ёзда қуёш юқорироқ бўлади ва унинг нурларидан қизиш энг муҳим омил бўлади. Шаҳарда ҳаво ҳарорати шаҳар ташқарисидагига қараганда 5 ва ундан юқори даражага юқорироқ бўлиши мумкин. Шаҳарда намлик ўртача 8–10%га паст, ҳолбуки шаҳарда ёғинли кунлар шаҳар ташқарисига қараганда 10%га кўпроқ, ёғинлар миқдори ҳам 5–10%га мўлроқдир. Бунинг сабаби шаҳар ҳавосининг ифлосланганлигидир, у намлик учун қўшимча конденсация ядролари бўлиб хизмат қилади. Лекин, ёмғир тиниши билан, шаҳар жуда тез қуриб қолади.

Бахтияр Хасанов, ЮУГМО ва МОС гидрометеорология бўлими бошлиғи
"Иқлимнинг бундай ўзгаришида кўпроқ дарахт экиш, ариқларни тозалаш ва оқар сувни йўлга қўйиш керак. Агар кўчада сув оқадиган бўлса, нисбий намлик автоматик равишда ортади. Тозалик ҳам муҳим, чунки фенол ва формальдегид мавжуд ҳар қандай чиқинди иқлимга таъсир кўрсатади. Масалан, иссиқ кунда дарё ёки фаввора олдида ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Нега? Чунки у ерда ҳавонинг нисбий намлиги меъёрда бўлади. Ҳаво буғланади ва намлик ортади, сув буғининг босими сизга таъсир қилмайди. Фавворалар – бу фақат гўзаллик эмас, балки намликнинг қўшимча манбаи ҳамдир. Мана шу микроиқлимдир", – дейди Ҳасанов.
Хона ичидаги микроиқлим
Инсон ўз ҳаётининг 90 фоизини хона ичида ўтказади


Албатта, агар ташқарида иқлим қулай шароитда бўлса, хона ичи ҳам шинам бўлади.

Канбу Калышева,Ўш шаҳри санитар шифокори
"Оптимал микроиқлим ўлчамлари қуйидагича: хона ичида ҳарорат 18–28°C; нисбий намлик 30–60% бўлиши лозим. относительная влажность 30-60%. Агар болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар ва бошқва ташкилотлар меъёрга амал қилмаса, уларга нисбатан чоралар кўрамиз.

Ҳозича ўз ишимизда биз иқлим ўзгаришини сезаётганимиз йўқ, фақат ўтган йилда шаҳарда иситиш мавсуми вақтлироқ – ноябрда бошланди ва аввалги йиллардагига қараганда кечроқ якунланди. Лекин бу – алоҳида ҳолат, тизимли иқлимий ўзгаришлар кўрсаткичи эмас, қолаверса, бу масала ҳам бизнинг ваколат доирамизга кирмайди".

Лайфхак: ўз қўлимиз билан ҳаво намлагич ясаймиз
Тўғри микроиқлимни осон ҳис этса бўлади. Хона ҳаддан ташқари дим ёки совуқ бўлмаслиги керак. Ҳаво янги бўлиши муҳим. Қишки совуқларда хонадаги ҳавони иситиш ва намлигини ошириш керак, ёзги иссиқларда эса, аксинча, совутиш керак бўлади.

Агар хона шамоллатилмаса, бу ҳавонинг туриб қолишига ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар кўпайишига олиб келади. Ва аксинча, елвизаклар шамоллаш касалликлари юзага келишига сабаб бўлади. "Олтин миёна"ни топиш керак, шунда хонада бўлганингиздаги ҳисларингиз сезиларли даражада яхшиланади.

Ва албатта, ўсимликлар қулай атмосферани яратади, ҳаво намлигини барқарорлайди ва уни кислородга бойитади.

Уйда идеал микроиқлимни яратиш учун 4 та ўсимлик

Ўсимликлар қулай атмосферани яратади, ҳаво намлигини барқарорлаштиради ва уни кислородга бойитади, шунда кичик болалар ва аллергияга таъсирчан одамлар бехавф нафас оладилар.
Спатифиллум (Spathiphyllum)
Аёл бахти гули ёки оқ елкан – бу ўсимлик уйга бахт ва муҳаббат келтиради, деган афсона юради. Спатифиллум ортиқча намликни ютиб, уйдаги иқлимни меъёрлаштирибгина қолмай, моғор спораларини ҳам йўқ қилади. Ўсимлик ваннахонада, ҳаво ҳарорати +18 °Cдан юқори бўлганда ўзини яъши ҳис қилади.
Лимон
Лимон – ҳар томонлама ёқимли ўсимлик: гуллаш вақтида ҳавони цитрус ҳидига тўлдиради, ҳаводан ортиқча намликни сўриб олади. Барглари катта миқдорда доривор моддалар чиқаради, бу билан атрофидаги маконни стерилизациялайди. Дарахт қуёш ванналарини, мунтазам суғоришни ва қуруқ тупроқни хуш кўради. Йил давомида энг кўп ҳосилни лимоннинг Павлов нави беради.
Сансевиерия (Sansevieria)

Бу ўсимлик ҳавода ҳаройиб ўзгаришларни юзага келтиради: уни намлайди, ўз ўлчамларига нисбатан, катта миқдорда кислород ишлаб чиқаради ва синтетик материаллар чиқарадиган зарарли буғланишларни кучсизлантиради. Уларни парваришлаш осон: баргларида намликни сақлайди, кўп суғоришни талаб қилмайди. Уйнинг ҳар қандай бурчагида жойласа бўлади.
Фикус (Ficus)
Энг кенг тарқалган хонаки ўсимлик. Ҳавони намлайди, уни кислородга бойитади, токсинлар ва вирусларни зарарсизлантиради, кенг барглари туфайли чангни ушлаб қолади. Катта хоналарни ва сояни севади. Уйларда кўпинча Бенжамин фикуси учрайди, у британиялик ботаник шарафига аталган бўлиб, Таиланд пойтахти Бангкок тимсоли саналади. У инжиқ эмас, тез ўсади, лекин елвизаклар ва ҳаддан ортиқ суғоришни ёқтирмайди.

Лайфхак: Сафарда эканингизда хонаки гулларни қандай асраш мумкин?

Лойиҳа устида ишлаганлар:
Асанбек Каракозуев
Канибек Жалалидин уулу
Кубаничбек Жусанов
Нуржигит Чолпонбай уулу
Мырзайим Жанибек кизи
Данияр Садиев

Ушбу нашр Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Мазкур нашр мазмуни Интимак Media Group масъулияти остида бўлиб, Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Made on
Tilda