O2 еки СО2 ?
Ўш нимадан нафас олади?
Ўш – саноат шаҳри эмас, унда бир нечтагина завод ва цехлар фаолият юритади. Жанубий пойтахт кўчаларида ҳар куни 120 мингтагача автотранспорт ҳаракатланади. Автомобилларнинг ишланган газлари – шаҳар атмосфераси ифлосланишининг асосий манбаи. Қирғизгидромет хабарларига кўра, Ўшда ҳаво ифлосланиши рухсат берилган концентрация чегарасидан ошмайди. Бироқ экологлар хавотир учун сабаблар борлигини таъкидлайдилар. Бу сабаблар нималардан иборат ва Ўш шаҳри нимадан нафас олмоқда? Ушбу саволларга Интимак Media Group жавоб излади.



Шаҳар ҳавосини нима ифлослантиради?
Саноат шаҳарлари
Ўшда саноат объектлари ўнтадан ошмайди. Уларнинг фаолияти ҳақида шаҳар аҳолиси навбатдаги экологик можародан кейин хабар топадилар.
Корхоналар ҳавога минглаб тонна чанг, кимёвий бирикмалар, оғир металлар чиқариб ташлайди. Бу – қурум, олтингугурт диоксиди, аммиак, углерод оксиди, бензпирен, формальдегид, азот диоксиди, водород сульфид ва бошқа моддалардир. Кўплаб корхоналар тозалаш иншоотлари билан етарли жиҳозланмаган ёки бу иншоотларни қисман ишга туширмаслик орқали энергияни тежашга интиладилар.

Маиший чиқиндилар учун ахлатхона полигони
Қаттиқ-маиший чиқиндиларнинг алангаланиши сабабли ҳаво ифлосланади. Заҳарли тутун атмосферага тушади ва бир неча километр радиусдаги барча тирик жонни заҳарлайди, чунки кечаси шамол Ўш шаҳри томонга қараб эсади.
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари
Ўш шаҳрида 40дан ортиқ АЁҚШ мавжуд. Уларнинг ташламалари ҳатто шохобчалардан 100 метр наридаги иносн саломатлиги учун ҳам потенциал хавф туғдиради. Ўшда ёқилғи қуйиш шохобчалари билан турар жойлар орасидаги масофа баъзида ўн метр ҳам чиқмайди, кўп ҳолларда улар жамоат транспорти бекатлари яқинидан жой олган. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида саратон ривожланиши хатарини оширувчи бензол даражаси жуда юқори.
Автотранспортлар
Ўшда автомобилларнинг кундалик оқими 120 минг бирликка етади. Автомобиллардан чиқадиган ишлатилган газнинг энг хавфли томони шундаки, улар ҳавони асосан инсон бўйи баландлигида ифлослантиради. Одамлар эса ифлосланган ҳаводан нафас олишга мажбурлар. Инсон бир суткада 12м3 ҳаво истеъмол қилса, автомобиль бундан минглаб баробар кўп ишлатади.
МИЭТ ва қозонхона хўжаликлари
Иссиқлик марказий тизимидан ташқари, Ўшнинг ҳар бир микротуманида қозонхоналар мавжуд, уларнинг аксарияти иситиш мавсумида (ноябрдан мартга қадар) мазут ёки кўмирдан иссиқлик энергияси ишлаб чиқаради. Иссиқлик электростанциялари атмосферани олтингугуртли ангидрид, олтингугурт двуоксиди, азот оксиди, қурум, шунингдек чанг ва кул ташламалар билан ифлослантиради, улар таркибида, шунингдек оғир металлар турлари ҳам учрайди.
Хазонларни ёқиш
Экологлар кузги хазонлардан чиқувчи тутунларни биологик қурол деб атайдилар. Гулханлар тутунидаги ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат берилган концентрациядан 200–300 баробар кўпдир. Хазонлардан уюштирилган гулхан атрофида ўтказилган бир соат туфайли саломатликка етказилган зарар шаҳар автомагистралида беш соат тургандаги билан баробардир. Тутаётган баргларда бензапирен – инсондан саратон касалликларини уйғотувчи модда юзага келади, қўрғошин, симоб ва бошқа оғир металлар бирикмалари кўп миқдорда бўлади.
Манба: Ўш шаҳри Орхус маркази
Жапалакдаги арматура цехи
Жапалак – Ўшдаги экологик жиҳатдан энг муаммоли микротуман. Марказдан беш километр наридаги қишлоқда нақ тўртта ғишт заводи ва битта арматура цехи иш юритади. Шаҳар ахлатхонаси ҳам шу ерда жойлашган. Аҳоли бир неча йилдан буён бу корхоналар ва ахлатхонани ёпишни талаб қиладилар. Жапалакликларнинг сўзларига кўра, тонгда ва оқшомда қишлоқ устида қоп-қора тутун туради, нафас олиш оғирлашади, кўпчиликда аллергик ва кўз касалликлари, сурункали йўтал юзага келган.
"Эшикни ғира очсангиз, бир пасда уйга тутун тўлади. Бир ёшли болам дарров тутунга тўлади".
Бактыгуль Юсупова, Ўш шаҳрида яшайди.
"Бу ерда ғишт заводи бор. Нарироқда темир эритишади, ўша ёқдан тутун кўтарилади, ҳолбуки усиз ҳам нафас олишнинг иложи йўқ".
Айдын Хасанова, Ўш шаҳрида яшайди.
Ўш шаҳридаги барча саккизта саноат корхонаси (4 та арматура цехи ва 4 та ғишт заводи) ўз фаолиятини экологик меъёрларни бузган ҳолда бошлаганлар. Ўш шаҳри эктехинспекцияси бош инспектори Асан Мамараимов сўзларига кўра, уларнинг аралашувидан кейин Жапалакдаги уста ғишт заводи фильтрация тизимларини ишга туширдилар.

Тўртинчисига нисбатан молиявий полиция томонидан жиноий иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов ишлари кетмоқда. Қоғоз комбинати ҳудудидаги хитойлик учта арматура цехига нисбатан ҳам 2015 йилда жиноий иш қўзғатилганди. Бунинг натижасида улардан бири ёпилган, иккитаси газ тозалаш иншоотларини ишга тшуриган. Жапалакдаги тўртинчи қуйиш цехи – "Хунда компани" фаолиятини экотехинспекция 2016 йилда тўхтатган. Фақат шундай қатъий чоралардан кейин компания фильтрация тизимларини ўрнатган.

Асанбек Мамыраимов
Ўш шаҳри экотехинспекцияси бош инспектори


Жапалакдаги арматура цехи
Бироқ, ҳатто экотехинспекциянинг ушбу чораларидан кейин ҳам, Жапалак аҳолиси барибир заводларни ёпишни талаб қилишмоқда. Биринчидан: нафас олиш осонлашгани йўқ; иккинчидан: корхоналар маъмуриятлари у ердаги газ тозалаш иншоотларини кўрсатишдан қатъиян бош тортмоқдалар, бу жапалакликларда шубҳа ва саволлар туғдирмоқда. Фильтрация тизимини кўрсатишни заводлар журналистларга ҳам рад этдилар.

Шунга қарамай, саноат корхоналарини ёпиш – вазиятдан чиқиш йўли эмас,– ҳисоблайди Ўш шаҳридаги Орхус маркази директори Канибек Исабаев. Экспертнинг сўзларига кўра, заводлар иқтисодиёт учун зарур, улар замонавий фильтрация тизимлари ёрдамида экологик зарар етказмасдан фаолият юритишлари мумкин.

Канибек Исабаев, Ўш шаҳридаги Орхус маркази директори
Энг кенг тарқалган атмосфера ифлослантирувчилари – олтингугуртли газ (таркибида олтингугурт миқдори кўп бўлган кўмир ёки мазутда ишловчи шаҳар МИЭТ чиқаради), азот оксиди, углерод оксиди (ис гази), хлор, формальдегид, фенол, водород сульфиди, аммиак ва бошқалардир. Баъзи ҳолларда атмосферага чиқариб ташланган икки ёки ундан кўп нисбатан хавфсиз моддалардан, қуёш нури таъсирида, заҳарли бирикмалар юзага келади. Экологлар 2 минг атрофида атмосфера ифлослантирувчиларини ҳисобга олганлар.
Ифлослантиришнинг асосий манбалари – иссиқлик электростанциялари, қозонхоналар, уй печлари, нефтни қайта ишлаш корхоналари ва автотранспорт.

Ўш шаҳар МИЭТ


Ўш шаҳар МИЭТ ҳозирда мазут ва газда ишлайди. Марказий иссиқлик электр тизимлари маъмурияти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари ушбу корхонадан ҳавога чиқариб ташланаётган ташламалар сезиларли эмас, деб таъкидлайдилар. "Иссиқликтаъминот" муниципал корхонасини эса, ўтган йилда атмосферага хавфли моддалар ташлагани учун 41 минг сомлик жаримага тортдилар. Шаҳар бўйлаб 78 та қозонхона ишлайди, уларнинг 17 таси электр ҳисобига энергия ишлаб чиқаради, қолган 61 таси кўмирда ишлайди.

Шаҳар мэрияси ҳузуридаги шаҳар хўжалиги ва транспорт бўлими бошлиги Урали Романов сўзларига кўра, кўплаб қозонхоналар яқинда қурилган ва уларда замонавий фильтрация тизимлари ўрнатилган. Қолган қозонхоналарда эски жиҳозларни замонавийларига алмаштириш жараёни кечмоқда.

Тўрт кишига битта автомобиль

Ўш шаҳрида 70 мингта автотранспорт воситаси рўйхатга олинган, бундан ташқари, шаҳар орқали транзит билан 30–40 мингта бошқа шаҳарлар транспортлари ўтади. Пировардида, шаҳар бўйлаб кунига 120 мингта атрофида транспорт воситалари ҳаракатланади ва бу ҳаво сифатига ўз таъсири кўрсатмай қолмайди.


Шаҳар транспорт ва ҳайдовчилик таркибини рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси Авазбек Бийтиев сўзларига кўра, Ўшда ишлатилган газларга оид аҳвол, масалан, европа шаҳарларига солиштирганда, анча ёмон. Қирғизистонда 2006 ёки 2007 йилларда чиқарилган машиналар, мамлакатга ўн йиллик фойдаланишдан кейин олиб кирилганига қарамай, янги саналади. Асосан фойдаланилган машиналар Европа, Япония ва Жанубий Кореядан келтирилади. Эски, нотўғри ишловчи ва яхши хизмат кўрсатилмайдиган ҳаракат воситалари ҳаво ифлосланишига энг кўп улуш қўшадилар
Авазбек Быйтиев
Ўш шаҳар транспорт ва ҳайдовчилик таркибини рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси
"Совет даврида давлат ташкилотлари автомашиналарини етти йил хизмат қилганидан сўнг ҳисобдан чиқаришарди, қайта сотиш қатъий тақиқланар ва эски транспорт воситалари металлоломга топшириларди. Ҳозир эса бизда фақат ЙҲҲдан кейин тиклаб бўлмайдиган аҳволга келган автоларгина утилизацияга топширилади. Боз устига, мамлакатда техник кўрикдан ўтишни ихтиёр қилиб қўйишди. Бу омилларнинг барчаси, албатта, пировардида экология, жумладан, ҳавога таъсир қилади",– дейди Бийтиев.

Автомобиль ҳавони қандай ифлослантиради?
Ёқилғининг бир текисда ёнмаслиги
Ҳаво ифлосланишининг асосий сабаби ёқилғининг нотўлиқ ва нотекис ёнишидадир. Унинг 15%игина автомобилни ҳаракатлантиришга ишлатилади, 85%и "шамолга совурилади".


80–90 км/с тезликда ҳаракатланадиган автомобиль 300–350 киши билан баробар даражада кислородни углекислотага айлантиради.

1=500
80–90 км/с тезликда ҳаракатланадиган автомобиль 300–350 киши билан баробар даражада кислородни углекислотага айлантиради.
Ташламаларнинг шаҳарда тарқалиши
Соатига 500 транспорт бирлиги ҳаракатланиши интенсивлигида автомагистралдан 30-40 м масофадаги очиқ ҳудудда улгерод оксиди концентрацияси 3 баробарга камаяди ва меъёрга тушади. Автомобиллар ташламаларининг тор кўчаларда тарқаши қийинлашади. Натижада шаҳарнинг амалда ҳар бир аҳолиси ифлосланган ҳавонинг зарарли таъсирини ўзида ҳис қилади.
Битта автомобилдан чиқадиган йиллик ишлатилган газ
Бу – 800 кг углерод оксиди, 40 кгазот оксиди ва ва 200 кг.дан зиёд турли углеводородлардир.
Қўрғошин бирикмаси
Инсон организмига сув, ҳаво ва овқат билан тушган қўрғошин бирикмаси унга энг зарарли таъсир кўрсатади. Ҳар куни организмга тушадиган қўрғошиннинг 50%игачаси ҳавога тўғри келади, унинг асосий қисмини автомобилларнинг ишлатилган газлари ташкил қилади.
Тирбандликлар
Ҳар бир светофорда ва тирбандлик юзага келган жойларда автомобилдан чиқувчи ишлатилган газлар миқдори кескин ошиб кетади, чунки бўш ҳаракат ва тезликни ошириш режимларида атмосферага ишлатилган газларнинг максимал ҳажми чиқарилади.
Каныбек Исабаев, директор Орхус центра в городе Ош
Айгуль Наватова, директор Ошского комбината по благоустройству и зеленому хозяйству
Ўш шаҳри мэрияси ҳаво ифлосланишини камайтириш учун автотранспортнинг экологик тоза тури – троллейбус сонини оширмоқда. Жорий йил май ойида жанубий пойтахт кўчаларида Европа тараққиёт ва тикланиш банки (ЕТТБ) кредити эвазига сотиб олинган 23 та янги троллейбус қатнай бошлади. Лекин бу ярим миллион аҳолига эга шаҳар учун ҳали жуда камдир. Жанубий пойтахт троллейбус паркини тўлдиришга ҳозирча маблағ йўқ.

Урали Романов
Шаҳар мэрияси ҳузуридаги шаҳар хўжалиги ва транспорт бўлими бошлиғи
Агар сиз автомашинадан воз кечсангиз ва троллейбусда қатнасангиз, бир йилда:

Бир ярим тонна углерод оксиди,

Бир тонна азот оксиди, ярим тонна олтингугурт оксида,

200 килограмм қаттиқ микрозарралар қисқарган бўлади.

Бундан ташқари, яқинда шаҳарда дастлабки, узунлиги 2,6 км.ли велосипедлар учун йўлка пайдо бўлди. У Ак-Буура дарёси бўйлаб ётқизилган бўлиб, Токтогул номидаги боғдан бошланиб, Навоий номидаги боғгача олиб боради. Албатта, шаҳарда велосипедда тўлақонли ҳаракатланиш учун бу етарли эмас. Бироқ Ўшда велосипедда юриш учун шароитлар мавжуд эмаслигига қарамай, икки ғилдираклик транспортга кўчиб ўтган одамлар ҳам бор.
Велосипед ёқилғи талаб қилмайдиган, эгасига саломатлик келтирувчи экологик энг тоза транспорт туридир. Дунёда жами 1,4 миллиард велосипед мавжуд, автомобиллар эса, Ер шаримизда 400 миллионтача чиқади.
Нурлан Бөрүбаев



Нурлан Бөрүбаев 2 йил олдин атвомашинадан воз кечди ва велосипедни танлади. Икки ғилдиракли транспорт унинг учун нафақат ҳаракатланиш воситаси, балки ҳаёт тарзи ҳамдир. У велиспедда Қирғизистон бўйлаб сайр қилади.
Велосипед ёқилғи талаб қилмайдиган, эгасига саломатлик келтирувчи экологик энг тоза транспорт туридир. Дунёда жами 1,4 миллиард велосипед мавжуд, автомобиллар эса, Ер шаримизда 400 миллионтача чиқади.
Нурлан Бөрүбаев
житель города Ош
Қирғизистонда электромобиллар ва гибрид атвомобилларга божхона божларини бекор қилиш таклиф этилди
Шу билан бир вақтда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги шу кунларда электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун божхона божларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифни ҳукумат муҳокамасига олиб чиқди. Шу тариқа, давлат агентлиги атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартиришга эришиш ниятида. Шу мақсадларда у қуйидаги чораларни таклиф этди:
- жамоат транспорти (жумладан, троллейбуслар) фаолиятини йўлга қўйиш, улар бекатларга аниқ белгиланган вақтда келишига эришиш;
- светофорларни автомобиллар чорраҳаларда камроқ туриб қоладиган қилиб созлаш (машиналар чорраҳаларда турганда энг кўп заҳарли ташламалар юзага келади);
- гибрид автомобиллар ва электромобилларга божхона божларини бекор қилиш.
- светофорларни автомобиллар чорраҳаларда камроқ туриб қоладиган қилиб созлаш (машиналар чорраҳаларда турганда энг кўп заҳарли ташламалар юзага келади);
- гибрид автомобиллар ва электромобилларга божхона божларини бекор қилиш.
лектромобиль — ички ёнув двигатели мавжуд бўлмаган транспорт. Электр двигатели орқали ҳаракатга келтирилади, шу сабабли бензин истеъмол қилмайди.
Гибрид автомобиль – иккита моторли, одатда, электр ва ички ёнув двигатели ўрнатилган машина.



Ҳаводаги чанг
Аввало, чанг деб нимага айтилишини аниқлаштириб оламиз. Ҳавони ифлослантирувчи газсимон моддалар (улар ҳавода алоҳида молекулалар кўринишида мавжуд бўлади)дан фарқли ўлароқ, чанг ҳавода муаллақ турувчи, ўлчами микроннинг юздан биридан то юзлаб микронгача бўлган қаттиқ зарралардир. Кўп ҳолларда "аэрозоль" дея умумий ном остида чанглар билан биргаликда турли хусусиятларига кўра унга яқин бўлган туманлар – ҳавода муаллақ турувчи, ўлчамлари нисбатан чангникига тенг микротомчилар ҳам назарда тутилади.
Атмосферадаги чанг манбалари ўта турличадир: ҳавога кўтарилувчи тупроқ ва денгиз суви тузлари, вулқонлар ташламалари, ёнғинлар. Асосий антропоген манбалар саноат ва транспорт саналади. Нафас йўлларимизга келиб тушадиган чанг маҳаллий ҳамда узоқдан келган бўлиши мумкин.
Ўшда атмосфера ҳавосидаги чанг концентрацияси назорат қилинмайди. У Қирғизистондаги энг тоза шаҳар саналади. Хизматчилар эрталаб соат бешдан кўчаларни супурадилар, сув сепувчи машина шаҳарнинг марказий қисмини ювади. Лекин бу муаммони ҳал этмайди.
Шаҳар чангининг асосий қисми – машина, пойабзал, кийимларга ўтирадиган тупроқ зарраларидир, улар нафас йўлларига киради, турли касалликларни чақиради, чунки уларда инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлмаган кўплаб моддалар мавжуд.

Бутун шаҳарга битта пост
Ўш шаҳрида ҳаво сифатини мониторинг қилиш учун махсус жиҳозлар етишмайди.
Ўш шаҳрида ҳаво сифатини мониторинг қилиш учун махсус жиҳозлар етишмайди.
Замонавий дунёда кўплаб шаҳарларда атомсфера мониторинги тизими автоматлаштирилган, экологик ўзгаришларни онлайн режимда кузатиш мумкин. Ўшда эса бутун шаҳарга биттагина мониторинг станцияси мавжуд бўлиб, ҳанузгача совет даврида чиқарилган жиҳозлардан фойдаланилади.
Как работает пост наблюдения за загрязнением атмосферного воздуха в городе Ош?
Алексей Кулибаба, атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш пости кузатувчиси
Ўш шаҳрида 2017 йил июлда атмосфера ҳавосининг олтингугурт диоксиди билан ифлосланиши 0,12дан 0,08 ЧРК (чегаравий рухсат берилган концентрация)гача тушди, азот диоксиди билан ифлосланиш ўтган ой даражасида қолди ва 1,25 ЧРКни ташкил қилди. Июлда Ўш шаҳрида азот диоксиди бўйича ўртача суткалик ЧРК ошиши 22 кун давомида кузатилди.



Манба: © Қирғизгидромет
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги Ўш ҳудудий бошқармаси лабораторияси

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги Ўш ҳудудий бошқармаси лабораторияси ҳам замонавий жиҳозлар ва мутахассисларга муҳтож. Ҳозирги жиҳозлар шаҳардаги ҳаво сифатини мониторинг қилиш имконини бермайди. Ҳозирча лаборатория вакиллари хўжалик субъектлари атмосферага чиқариб ташлайдиган ташламаларни текшириш билан чекланадилар.
"Биз бутун ҳаво таркибини текширмаймиз, жиҳозларимиз бунга имкон бермайди. Мутахассислар ҳам йўқ, фақат битта ходим бор. Чет элдан жиҳозлар келишини кутяпмиз. Яқинда бизга 4 та штат ажратишди ва ҳозир давлат кадрлар хизмати орқали мутахассислар излаяпмиз. Бунга олти йилда эришдик. Ўйлашимча, сентябрдан бошлаб Ўш шаҳри ҳавосининг ҳолати ҳақида айтиб бера оламиз",– қайд этди Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги Ўш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жонибек Баатиров.

.


Яшил десант
Шаҳарда ўсадиган дарахтлар ва буталар ҳар куни ва ҳар соат катта иш бажарадилар: чанг ва ис газини ютадилар, кислород ишлаб чиқарадилар, снатир-ҳимоя, сув муҳофазаси ва шовқиндан ҳимоя функцияларини бажарадилар, шаҳарнинг микроиқлими ва ўзига хос кўринишини шакллантирадилар.
Ўшда кейинги йилларда "яшил масала"га катта эътибор берилмоқда. Ўш шаҳри Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хўжалиги комбинати бу йил учинчи экинхона очди. Кўкаламзорлаштириш хўжалиги ходимлари ҳар йили дарахтлар ва буталар уруғларини йиғадилар, экинхонада ундирадилар ва кейин уларни шаҳар кўчалари бўйига кўчириб ўтказадилар. Бу фаолият бюджетдан қўшимча маблағ талаб қилмайди.
Айгуль Наватова
Ўш шаҳри Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хўжалиги комбинати директори
Нега Ўшда кўпроқ игнабаргли дарахтлар экадилар?

Тадқиқотларга кўра, дунё бўйича ҳар йилги 3,1 млн бевақт ўлим ва глобал касалликлар юкламасининг 3,2%и қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш туфайли юзага келган хоналар ичидаги ҳаво ифлосланиши ва шаҳарлардаги ташқи ҳаво булғаланиши билан изоҳланади. Ҳавонинг ифлосланишидан соғлиқни сақлаш зиммасига тушадиган глобал юкламанинг ярмидан кўпи ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси ҳиссасига тўғри келади. Ифлосланишининг олдини олиш учун ҳаво ва транспорт сифатлилиги бўйича сиёсий чора-тадбирлар, шаҳарларда ҳавонинг ифлосланишини назорат қилиш тўғрисидаги низомлар, саноат ташламалари устидан назорат ва тоза, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш керак. Хоналар ичида ҳавонинг ифлосланиши даражасини пасайтириш бўйича чоралар қаттиқ ёқилғидан фойдаланишдан воз кечиш ва уй хўжаликларида ундан тозароқ ёқилғи турларидан фойдаланишга ўтишни, уйларда, мактаблар ва иш жойларида ёқилғидан фойдаланишнинг самара технологиялари ва вентиляция тизимларини жорий қилишни, шунингдек чекишдан воз кечишни ўз ичига олади. Ҳавони ифлослантирувчиларни сезиларли даражада қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам иссиқхона газлари ташламаларини қисқартириш ва глобал ҳаво исиши оқибатларини камайтиришга хизмат қилади.
Лойиҳа устида ишладилар:
Асанбек Каракозуев
Каныбек Жалалидин уулу
Кубанычбек Жусанов
Нуржигит Чолпонбай уулу
Акылбек Орозматов
Мырзайым Жаныбек кызы
Данияр Садиев

Ушбу нашр Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Ушбу нашр мазмуни Интимак Media Group масъулияти доирасида бўлиб, Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Made on
Tilda