Ўш "Қумтор"и
ДАРОМАД ЁКИ МУАММОЛАР МАНБАИМИ?
Ўш шаҳридаги ахлаттепаликни маҳаллий аҳоли ҳазиллашиб «Қумтор» дейди.
Чунки у йирик олтин кони сингари ҳам даромад, ҳам экологик муаммолар ўчоғи ҳисобланади. «Ынтымак Media Group» Ўш шаҳрида чиқиндиларни утилизация қилиш муаммоси қай тарзда ҳал қилинаётгани ҳақида билишга уриниб кўрди
Мана ярим асрдирки, Ўш шаҳридаги аҳоли истиқомат қиладиган турар - жойларуйлардан бор-йўғи бир километр масофада миллионлаб тонна чиқиндиларни кўриш мумкин. Янги қурилган турар-жойлар аҳолиси чидаб бўлмайдиган бадбўй ҳид, дайди итлар ва пашшалар галасидан шикоят қилмоқда.

Бироқ бу ҳали муаммони акс эттирувчи тўлиқ манзара эмас. Шаҳарликларнинг аксарияти ушбу ахлаттепалик, яъни секин ҳаракатга келаётган мина туфайли атроф-муҳитнинг экологик ҳолати ёмонлашиб бораётгани ҳақида ҳатто ўйлашмайдиям.

Майдони 70 гектарни ташкил этувчи Ўш ахлаттепалиги узоқ 50-йиллар бошларида ташкил этилган. У Ўш-Новқат йўлининг еттинчи километрида жойлашган, полигондан одамлар истиқомат қиладиган уйларгача бўлган масофа бир километр ҳам чиқмайди. Ушбу участка ДЭУ деб аталади, у Ўш шаҳрининг Жапалак қишлоқ маҳкамасига тегишли.

Жапалакликлар ахлаттепаликни 1970 йилдаёқ ёпишни талаб қилишганди, бироқ деярли ярим асрдан кейин ҳам бу масала очиқлигича қолмоқда. ДЭУ участкасининг аҳолиси, бу эса 300 дан ортиқ оила, заҳарланган ҳаводан нафас олишига, «Тозалик» муниципал корхонаси ходимларининг сўзларига кўра чиқинди ташувчи машиналар ювиладиган каналдан сув ичишига ва ҳар куни шамол учириб келган чиқиндиларни тозалашига тўғри келмоқда.

Монускан Тойчиева
ДЭУ участкаси яшовчиси

Анарбек Бакбосунов
ДЭУ участкаси яшовчиси
Энг асосийси эса, маҳаллий аҳоли болаларнинг соғлиғидан хавотирда. Уларнинг сўзларига кўра, болаларнинг кўпчилиги А гепатити билан касалланиб чиққан, бундан ташқари бошқа юқумли касалликлар ҳам тарқаляпти.

«90-йилларда одамлар бутун округ бўйлаб касалланган, улар оилалари билан касалхонада ётган. Бизда А гепатити тарқалган. Доим бадбўй ҳид таралиб туради, ахлаттепаликдаги пашшалар биз томонга учиб келади. Энг даҳшатлиси кечқурун бошланади, соат еттидан кейин чиқиндиларни ёқишади ва нафас олишнинг имкони бўлмай қолади. Бу ерда ойда фақат бир марта дезинфекциялаш ишлари ўтказилади. Ҳокимликка мурожаатлардан ҳеч қандай натижа бўлмаяпти», - дея ҳасратини тўкади пенсионер Монускан Тойчиева.


«ДЭУ участкасида гепатит ва бошқа юқумли касалликлар билан хасталаниш ҳолатларининг ўсиши кузатилмаяпти. Кейин бу касалликларнинг ўзи ҳам асосан шахсий гигиена билан боғлиқ. Аммо бу чиқинди полигони аҳолининг саломатлигига ҳеч қандай путур етказмаяпти, дегани эмас. У организмни аста-секин заҳарлайди, бу шубҳасиз. Ушбу жараён ҳозир қандай кетяпти ва у қайси босқичда эканини аниқ тадқиқотларни ўтказмагунча айта олмаймиз».

Тамара Осорова, маҳаллий фельдшерлик-акушерлик пунктининг бош врачи
Бу орада эса «Ўш-Тозалик» муниципал корхонаси муаммони ҳал этишга уринмоқда. Масалан, жорий йилда улар дезинфекциялаш ишларига маҳалий бюджетдан 800 минг сом ажратилишига эришдилар. Шунинг ҳисобидан мутахассислар олдингидай ойда бир марта эмас, балки уч марта ишлов бериш ишларини ўтказишмоқда.

Сараланган чиқиндилар бир уюмга
Аҳолининг чиқиндиларни алоҳида контейнерларга саралаши қандай натижаларга олиб келди?
Қанибек Исабаев – чиқинди полигони муаммоларини ичкаридан биладиган Ўш шаҳрининг камчиликни ташкил этувчи эколог-мутахассисларидан бири. У бир неча бор донорларни жалб этган ва шаҳарликларни чиқиндиларни саралашга ўргатишдан тортиб, то ахлаттепаликда ўказилган катта экологик тадқиқотларгача бўлган турли лойиҳаларни амалга оширган.

2012 йилда Қанибек Исабаев бошчилигидаги "Орхус" марказ шаҳардаги микрорайонлардан бирида чиқиндиларни саралаш бўйича дастлабки лойиҳани амалга оширди. Лойиҳа доирасида саккизта майдонча ташкил этилди, чиқиндиларни алоҳида-алоҳида тўплаш учун 54 та контейнер ўрнатилди.

Аҳолига эса чиқиндиларни уйда саралаши учун учтадан челак тарқатилди.
Аммо энг қизиғи шундаки, сараланган чиқиндилар охир-оқибатда барибир битта чиқинди машинасига тушиб, яна аралашиб кетарди.

Қанибек Исабаев лойиҳа ўз мақсадига етмаганини тан олади, аммо ундан оз бўлса-да фойда бўлди – лойиҳага жалб этилган кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг экологик маданияти ошди.


Канибек Исабаев
Ўш шаҳридаги "Орхус" марказининг директори
Каныбек Исабаев
Ўш шаҳридаги "Орхус" маркази директори
Жылдызбек Кочконов
"Ўш-Тозалик" муниципал корхона раҳбари муовини
Ўш шаҳри аҳолиси илк бор чиқиндини саралашга ўтди. 2012-йил. Фото: Орхус марказ
Муниципал корхона бошлиғининг ўринбосари Жилдизбек Кочконовнинг сўзларига кўра, «Ўш-Таозалик» МКга техника етишмаяпти, чиқинди ташувчи машиналар туну-кун ишлайди, ходимлар икки сменада фаолият кўрсатади. Шу боис ҳозирча имкониятлар сараланган чиқиндиларни алоҳида олиб чиқиш имконини бермаяпти.
Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 1%и қайта ишлаш юзлаб оилаларни боқмоқда
Орхус марказнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўш шаҳридаги қаттиқ маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 1% қайта ишлашга юборилар экан. Бу макулатура, темир-терсак ва пластик чиқиндилар. Иккиламчи хомашёни унча катта бўлмаган хусусий цехлар қабул қилади. Ҳозир шаҳарда учта арматура заводи, ҳожатхона қоғозини ишлаб чиқарувчи цех ҳамда Қарасув туманидаги Наримон қишлоғида жойлашган пластик шиппаклар тайёрлайдиган корхона. Бошқа стартаплар ҳам бўлди, масалан, цехларнинг бирида полиэтилендан кўчага ётқизиладиган чорқирра тошлар, бошқасида эса худди шу материалдан гул туваклари тайёрланди, бироқ бу цехлар ёпилиб кетди.

Шаҳар ҳокимлиги чиқиндиларни қайта ишлашга йирик инвесторларни жалб қилишга бир неча бор уринди, бироқ уларни ҳар доим иккиламчи хомашё ҳажми қониқтирмасди – бу ерда у жуда кам.

Жылдызбек Кочконов
"Ўш-Тозалик" муниципал корхона раҳбари муовини
Чиқиндидан қандай қилиб пул ишлаш мумкин?
Ўш шаҳрида ҳожатхона қоғозини ишлаб чиқарувчи ягона цех фаолият кўрсатади. Бу ерда бир килограмм макулатурани 5-6 сомдан қабул қилишади. Ҳар ойда иккиламчи хомашёга бўлган эҳтиёж 20 тоннага етади.
Ҳожатхона қоғозларини қайта ишловчи цех ойига 20 тонна макулатура қабул қилади
Кадыр Эргешов
ҳожатхона қоғозини ишлаб чиқарувчи цех ходими
Ҳар куни эрталаб Янги-Қишлоқ қишлоғининг (шаҳардан 5 километр масофада жойлашган) аёллари қоплар билан «олтин» излашга чиқинди полигонига қараб йўл олади
Темир-терсакни қайта ишлаш билан эса учта арматура заводи шуғулланади. Инвесторлар асосан Хитойдан. Шаҳарда иккиламчи хомашёни қабул қилувчи ўнлаб пунктлар ишлайди. Аҳолининг кўпчилиги темир-терсакни топширишга одатланган, амма ахлаттепаликда ҳам анча-мунчасини топса бўлади. Полигондаги ёки бевосита чиқинди контейнерларидаги темир-терсакни маҳаллий лўлилар ҳам йиғади. Умуман олганда эса лўлилар нафақат ушбу кичик шаҳарча учун олтинга тенг бўлган темирни, балки иккиламчи хомашёнинг бошқа турларини ҳам излайди. 400 дан ортиқ лўли оиласи учун чиқиндилар асосий даромад манбаи, десак адашмаймиз.
Ким учундир маиший чиқиндилар нафақат даромад манбаи, балки яратиш имкони ҳамдир. Меҳнат ўқитувчиси ва рассом Ахматбек Ашимов эски шиналардан буюмлар ясайди. У шаҳардаги ва яқин-атрофда жойлашган қишлоқлардаги 60 дан ортиқ болалар боғчасини безаган.

Ахматбек эски покришкаларни 5 сомдан сотиб олади, тайёр буюмларни эса 120-300 сомга сотади. Буюртма кўп, рақобатчилар эса йўқ. Ижод борасида, албатта. Эски шиналарга эга бўлишни хоҳловчилар эса оз эмас, чунки шиналардан ҳаммом ва иссиқхоналарни иситиш учун фойдаланишади.

Эски ғилдиракларни қайта ишлаш - Ашимовлар оиласининг асосий даромади
Акматбек Ашимов, рассом
Ахматбек Ашимовнинг ишларидан намуналар
Янги полигон чиқинди муаммосини ҳал қиладими?
Ҳозирги ахлаттепаликни ёпиш ҳамда чиқиндиларни саралаш мажмуаси ва полигонини барпо этиш режалари ҳақида Ўш шаҳар ҳокимлиги 2012 йилдан буён гапириб келади. Фақат орадан 5 йил ўтганидан кейингина, шу йилнинг апрель ойида Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)дан 10 млн 950 минг евро миқдорида кредит олишни ратификациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Ўш шаҳар ҳокимлигининг шаҳар хўжалиги, транспорт ва коммуникациялар бўлими бошлиғи Урали Романовнинг айтишича, шу кунларда донорларнинг консультантлари махсус техникани харид қилиш бўйича ишларни олиб бормоқда, шунингдек тендер ўтказиш учун ҳужжатлар ҳам тайёрланмоқда. Бироқ ҳозирча ер участкасини ажратиш масаласи ҳал этилмаган.
«Шаҳар ҳудудида мос келадиган участка йўқ. Шу боис ҳукумат кўмагида Қорасув туманининг Шарқ қишлоқ маҳкамасидан 29 гектар майдон ер участкасини олишга қарор қилинди. Ҳокимлик ЕТТБ ва бошқа давлат органлари билан биргаликда 3 йил давомида Шарқ маҳаллий кенгаши билан музокаралар олиб борди, аммо жараён якунлангунига қадар депутатларнинг янги чақириғи келди (янги чақириқ натижасида депутатлар таркиби ўзгарди). Энди биз бу масалани янгидан муҳокама қиляпмиз. Ҳукумат ҳам участка ажратиш борасида фаол ишламоқда, шу боис ташвишланишга сабаб йўқ. Бунинг устига лойиҳа бўйича полигонни қуриш ишлари келаси йилга режалаштирилган. Ҳозирги ахлаттепаликни эса ёпамиз, унинг майдони барча экологик меъёрларга мувофиқ тикланади, ерларни яшил зонага айлантирамиз. Бу ишларга ЕТТБ лойиҳаси бўйича маблағлар кўзда тутилган»
Урали Романов
Шаҳар хўжалиги, транспорт ва коммуникация бўлими бошлиғи
Янги полигон қурилиши чиқинди билан боғлиқ барча экологик муаммоларни ҳал этади, - дейишмоқда Ўш шаҳар ҳокимлигида. Хусусан, ҳовлиларга янги контейнерлар қўйилади; чиқиндилар янги техника ёрдамида ўз вақтида олиб чиқилади; саралаш жараёни бошланади; биологик чиқиндилар барча экологик нормаларга мувофиқ утилизация қилинади. Бироқ чиқиндиларни бундай утилизация қилиш жараёни самарали ишлаб кетиши учун унда шаҳардаги ҳар бир фуқаро фаол қатнашиши керак. Агар аҳоли чиқиндиларни аввалгидай бир уюмга ташласа, унда саралаш ва утилизация қилиш ишлари кўпроқ харажат ва вақтни талаб этади. Бу ҳолда полигон, экологларнинг сўзларига кўра, 10-15 йилдан кейин секин ҳаракатга келувчи минага айланиши эҳтимоли бор.

Янги полигон нафақат экологик, балки иқтисодий муаммоларни ҳам ҳал қилади – қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашдан олинадиган маблағ шаҳар бюджетига тушади, бизнес соҳаси вакилларида ҳам бундан фойда олиш имконияти пайдо бўлади. Саралаш майдончасида янги иш ўринлари яратилади, бу ҳозирги «олтин» изловчиларга соғлиғини таҳдид остига қўймасдан қонуний ишга жойлашиш имконини беради.

Чиқиндини қанча пул қилса бўлади? Ҳозирча бу саволга на ҳокимлик, на экспертлар жавоб бера олмаяпти. Бироқ Европа тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, чиқиндини қайта ишлашдан миллионлаб маблағ ишлаб топиш мумкин. Аммо бундай муваффақиятга фақат биргина ҳокимликнинг саъй-ҳаракати билан эришиб бўлмайди, чунки чиқиндини саралаш жараёни ҳар бир шаҳарликнинг уйидан бошланади. Эҳтимол шунда, ўн йиллардан кейин, Ўшдаги «Кумтор» фақат даромад манбаига айланар.

Над проектом работали:
Асанбек Каракозуев
Бектур Калыбек уулу
Нуржигит Чолпонбаев
Каныбек Жалалидин уулу
Адилжан Абидов
Мырзайым Жаныбек кызы
Кубанычбек Жусанов
Данияр Садиев

Данная публикация подготовлена при поддержке Европейского Союза. Содержание данной публикации является предметом ответственности Ынтымак Media Group и не отражает точку зрения Европейского Союза.

Made on
Tilda